Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон – Тожикистон: визасиз юриш, Фарҳод ГЭС, чегара, транспорт ва бошқалар

Ўзбекистон – Тожикистон: визасиз юриш, Фарҳод ГЭС, чегара, транспорт ва бошқалар

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон

Фото: Тожикистон Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида бир ойга қадар визасиз юриш ҳуқуқини берувчи «Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисида»ги янги ҳужжат имзоланади. «News.tj» хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди. Шунингдек, виза ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган.

Томонлар яқин вақтлар ичида йўловчи поездлар ва автобуслар қатновини йўлга қўйишни, шунингдек, ўзаро чегара ҳудудида янги назорат-ўтказув пунктлари очишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилда биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси, кейинчалик эса Тожикистон Республикаси икки давлат ўртасида виза тизимини йўлга қўйган эди.

Томонлар Фарҳод ГЭС масаласида ҳам келишувга эришган. Ушбу иншоот жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди деб тан олинади, объект эса Ўзбекистон мулки ҳисобланади. Объектни тожик томони қўриқлайди, унга техник хизматлар Ўзбекистон томонидан кўрсатилади.

Душанбедаги мажлис якунларига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида транспорт, коммуникациялар, савдо, иқтисодиёт ва чегаралар бўйича ҳамкорлик бўйича келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича икки давлатнинг тегишли вазирликларига кўрсатмалар берилган.

Барча келишувлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил баҳорида Душанбега давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатда қўшничилик муносабатларини яхшилашга алоҳида аҳамият қаратаётгани чегаралардаги вазиятни яхшилашга хизмат қилаётгани таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг