Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Норов исроиллик вазир билан учрашди

Владимир Норов исроиллик вазир билан учрашди

Кеча, 18 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тошкентга ташриф билан келган Исроил туризм вазири Йоэл Развозов билан учрашган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг турли соҳалардаги долзарб масалалари муҳокама қилиниб, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Исроил томони сўнгги пайтларда бутун дунёда, жумладан, Исроилда ҳам Ўзбекистонга истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатида қизиқиш ортиб бораётганини айтган.

Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш, мамлакатимиз туризм саноатини ривожлантириш, сайёҳларга кўрсатилаётган хизматлар турларини такомиллаштириш ва кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг