Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Владимир Путин янгиликларда нимани эшитишни хоҳлайди?

Владимир Путин янгиликларда нимани эшитишни хоҳлайди?

Фото: «Lenta.ru»

«Время» дастури давомида берган интервюсида Россия Президенти Владимир Путин янгиликлар дастурида қандай хабарни эшитишни хоҳлашини маълум қилди. Бу ҳақда «Спутник» хабар бермоқда.

Владимир Путиннинг айтишича, у олдига қўйган мақсадларига етганини янгиликларда тинглашни хоҳлайди.

— Бир кун янгиликлар ва таҳлилларда биз ўзимиз белгилаб олган мақсадларга эришиш учун максимал куч сарфлаганимизни ва энг яхши натижаларни қўлга киритганимизни эшитишни истардим, — деди у. — Бу жуда муҳим ва мен бунга эришиш учун боримни берар эдим.

Шунингдек, у ҳаётда реалист эканини ва барча мақсадларга эришиш жуда қийинлигини таъкидлаб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг