Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Беларусь: Халқаро транспорт қатновида ўзгаришлар бўлади

Ўзбекистон-Беларусь: Халқаро транспорт қатновида ўзгаришлар бўлади

Ўзбекистон Ҳукумати ва Беларусь Ҳукумати ўртасида 1994 йил 22 декабрда имзоланган Халқаро автомобиль транспорти қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2018 йил 13 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган бу баённома 30 июлдан кучга кирди.

Ўзгартиришларга кўра, тенг шартлар асосида келишилган миқдорда йўл йиғимлари тўловисиз ёки йўл йиғимлари тўлови билан рухсатнома бланкаларини ўзаро тақдим қилиш кўзда тутилади.

Баённома Беларусь орқали Европа иттифоқи билан экспорт-импорт юкларини ташишда Ўзбекистон юк ташувчлари иштирокини ошириш учун шароитлар яратади.

Эслатиб ўтамиз, 31 июль-1 август кунлари Александр Лукашенко таклифига кўра президент Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда бўлиб қайтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг