Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой АҚШ чекловлари туфайли 50 миллиард доллар зарар кўриши мумкин

Хитой АҚШ чекловлари туфайли 50 миллиард доллар зарар кўриши мумкин

Фото: «Рейтерс»

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой товарлари учун бир қатор бож ва чекловларни жорий этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекишга тайёрланаяпти. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда. АҚШ маъмуриятига кўра, бундан Пекинга етадиган зарар тахминан 50 миллиард долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари АҚШга хитой сармоялари киритилишини чеклашга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берди.

Олдинроқ Вашингтон бир қатор давлатлар, жумладан ЕИ мамлакатлари, шунингдек, Австралия, Аргентина, Бразилия, Канада, Жанубий Корея ва Мексикани металлга жорий қилинган янги божлардан вақтинча озод қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг