Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янгиерда минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қурилади

Янгиерда минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қурилади

Фото: president.uz

Янгиер шаҳрида минерал ўғит ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

Янгиер шаҳрида 2019-2023 йилларда йилига 300 минг тонна аммиак ва 360 минг тонна карбамид минерал ўғитини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Бунинг учун хорижий инвестициялар жалб этиш, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой каби давлатларнинг замонавий технологияларини олиб келиш мўлжалланган. Завод фойдаланишга топширилгач 850 та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг