Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония Пхенянда ўтган ҳарбий парадни провокация деб баҳолади

Япония Пхенянда ўтган ҳарбий парадни провокация деб баҳолади

Фото: «Телеграф»

Япония ҳукумати Пхеняндаги ҳарбий парадни халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи провокация деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг бош котиби Ёшиҳиде Суга Токиода ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

«Ушбу ҳарбий техникалар намойиши минтақавий ва халқаро хавфсизликка таҳдид солувчи провокациядир, —  деди у. — Биз бунга жим қараб тура олмаймиз».

Япония ҳукумати бош котиби Сеулнинг КХДР билан муносабатлардаги кескинликни юмшатишга қаратилган сиёсатини яна бир бор танқид қилди.

«КХДРнинг айёр дипломатияси олдида алданиб қолмаслик лозим, — деди у. — Шимолий Кореяга нисбатан халқаро босимга зарар етказувчи ҳаракатлардан тийилишимиз керак».

Япония мудофаа вазири Ицунори Онодэра жума куни бўлиб ўтган бошқа бир матбуот анжуманида парадда тўрт хил баллистик ракеталар, жумладан, қитъалараро «Хвасон-15» намойиш этилганини айтди. «Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея билан яқин ҳамкорликда биз Шимолий Корея ҳарбий сиёсатининг йўналишлари ҳақида маълумот тўплаймиз ва таҳлил қиламиз, — деди вазир. — Япония, шунингдек, Пхеняннинг ҳаракатларига нисбатан ҳушёрликни ошириш учун барча чораларни кўришни режалаштирмоқда. Ушбу парад билан Шимолий Корея ўз ракета-ядровий дастуридан воз кечмоқчи эмаслигини кўрсатиб берди».

Жанубий Корея ва Япония оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, пайшанба куни Пхеняндаги Ким Ир Сен майдонида бўлиб ўтган парадда камида 13 минг нафар ҳарбий иштирок этган. Парад ҳарбий техника — танклар, артиллерия, ракеталар намойиши билан якунланган. Хусусан, «Хвасон-15» ракеталарига эга тўртта мобил қурилмалар ўзига хос қора рангда намойиш этилди.

Шимолий Корея ўтган йилнинг апрел ойидан буён биринчи марта ҳарбий парад ўтказди. Бу сафар унинг кўлами анча торроқ бўлиб, тахминан бир ярим соат давом этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг