Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йилнинг охирги сафари. Шавкат Мирзиёев Янги йил олдидан Россияга боради

Йилнинг охирги сафари. Шавкат Мирзиёев Янги йил олдидан Россияга боради

Шавкат Мирзиёев Россияга боради.

Фото: «Kremlin.ru»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабр куни Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши замин яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг