Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёпиқ мамлакат» раҳбари рафиқаси ҳақида нималарни биласиз?

«Ёпиқ мамлакат» раҳбари рафиқаси ҳақида нималарни биласиз?

Шимоллик аёлларга оддий ёки жинси шим, баланд пошнали туфлилар кийиш ва ҳатто велосипед ҳайдашга рухсат берилишида айнан Ли Сол Чжунинг хизмати катта.

Фото: eastnews

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳаёти ҳақида кўп нарсалар маълум эмас, унинг рафиқаси эса ундан-да сирлироқ. Ли Сол Чжу номи расмий хабарларда онда-сонда пайдо бўлади, аммо бошқа сиёсий лидерларнинг турмуш ўртоқлари каби унинг номи янгиликлар марказида турмайди. Шунингдек, хонимнинг ёши тўғрисида ҳам аниқ маълумотлар йўқ. Шунга қарамасдан, КХДРнинг биринчи хоними ҳаётига оид баъзи мулоҳазалар маълум. Қуйида шуларни сизга тақдим этамиз.

  1. Ли Сол Чжу — зиёли корейс оиласининг қизидир. У порт шаҳар Чхонжинда ўқитувчи ва шифокор оиласида дунёга келган. Туғилган йили 1985 йилдан 1989 йилгача дея тахмин қилинади, демак унинг ёшини 28 ва 33 оралиғида дейиш мумкин.
    Фото: eastnews
  2. Бўлажак биринчи хоним Шимолий Кореядаги энг катта олий ўқув юрти — Ким Ир Сен номидаги университетда таҳсил олган. 2005 йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Шимолий Корея терма жамоасини қўллаб-қувватлаш делегацияси таркибида ҳам бўлган.

  3. Ли Сол Чжу мусиқага қизиққан, бирмунча вақт Хитойда вокал бўйича таҳсил олган. Қизиғи, бўлажак турмуш ўртоғи Ким Чен Ин ҳам уни биринчи марта «Инхасу» давлат оркестрида иштирок этаётган вақтида учратиб қолади.
    Фото: eastnews
  4. ОАВ тахминларига кўра биринчи хоним мамлакатнинг бош оиласига уч нафар фарзанд, яъни икки қиз ва бир ўғил туҳфа қилган: қизалоқлар тахминан 2010 ва 2013 йилларда, меросхўр эса 2017 йили туғилган. Жанубий Корея разведкасининг маълумотига қараганда охирги фарзанднинг туғилиши аёлнинг хоҳишига кўра эмас, ворис зарурияти ўлароқ бўлган.
    Фото: eastnews
  5. Ли Сол Чжуга қадар барча биринчи хонимлар узун сочли ва классик услубда кийинар эдилар, аммо у одатларни кескин равишда бузди. Унинг сочи узун эмас, Ғарбнинг «Chanel» ва «Dior» брендлари маҳсулотидан фойдаланади.

  6. Турмуш ўртоғининг қаҳри қаттиқлиги, куч-қудрати ва обрўсига қарамай, Ли Сол Чжу уни аёллар учун баъзи енгиллик ва янгиликлар жорий этишга кўндиришга муваффақ бўлди: масалан, шимоллик аёлларга оддий ёки жинси шим, баланд пошнали туфлилар кийиш ва ҳатто велосипед ҳайдашга рухсат берилди.
    Фото: eastnews
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг