Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилоят кенгашига раис ўринбосари тайинланди

Ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилоят кенгашига раис ўринбосари тайинланди

Фото: Facebook.com/kuranbaev.k

Иттифоқнинг Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Сардор Аъзамович Жўраев жорий йил апрель ойида Нишон тумани ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланган эди.

Эндиликда ушбу бўш қолган ўринбосарлик лавозими Ёшлар иттифоқининг Қарши шаҳар кенгаши раиси Аллаев Даврон Доллиевичга ишониб топширилди.

У 1993 йилда Косон туманида туғилган. Тошкент кимё-технология институтини 2016 йилда тамомлаб, фаолиятини «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши маънавий-маърифий лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг