Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев янги лавозимга тайинланди

Зойир Мирзаев янги лавозимга тайинланди

Зойир Мирзаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Xabar.uz манбаси хабар берди.

7 ноябрь куни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этган эди. У ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан олинган эди.

Зойир Мирзаев олдин Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларда ишлаган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, кейин эса қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг