Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон МТЖ ярим финалга чиқса, 1 миллион доллар мукофот олади

Ўзбекистон МТЖ ярим финалга чиқса, 1 миллион доллар мукофот олади

Бирлашган Араб Амирликларида 2019 йил январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги иштирокчиларига бериладиган мукофот пуллари миқдори маълум қилинди.

Аввало, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган ҳар бир терма жамоа мукофотланади. Хусусан, БААга борадиган 24 мамлакат термасига 200 минг АҚШ долларидан тақдим этилади. Ярим финалга чиққан тўртта терма жамоага эса 1 миллион доллар миқдорида пул берилади.

Совриндорларга ҳам каттагина мукофот тайинланган: 2-ўринга 3 миллион доллар, мусобақа ғолибига 5 миллион доллар топширилади.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 14,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг