Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

17 ёшли Мадина Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

17 ёшли Мадина Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

Фото: «minsport.uz»

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг таэквондо баҳсларида -49 кг вазн тоифасида 17 ёшли Мадина Маннопова финал баҳсида қатнашди.

Таиландлик спортчига қарши кечган финал баҳсида ёш спортчимиз имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Мадина Маннопова финалга қадар чорак финалда ливанлик Анна Эл Ҳаддадни 11:5 ҳисобида, ярим финалда эса япониялик Мию Ямадани 14:11 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг