Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2002 йилги ЕЧЛ ғолиблари: ким, қаерда?

2002 йилги ЕЧЛ ғолиблари: ким, қаерда?

«Галактикос»

Фото: «Sports.ru»

Куни кеча Испания чемпионатининг навбатдаги турида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида Каталониянинг «Барселона»сига йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг «Қироллик клуби»нинг мамлакат чемпионлиги учун имконияти кескин пасайиб кетгани айтилмоқда. Айримлар ҳаттоки, бир ярим йилда эришилган 8 совриндан сўнг «Зидан эраси» якунига етганини ҳам башорат қилишни бошлаб юбордилар.

Айтиш керакки, «Реал»нинг энг гуллаган ва мухлислар ҳамиша соғинч билан эслайдиган даври — 2000 йилларнинг бошига тўғри келади. 2001-2002 йилги Чемпионлар лигаси баҳсларида Мадриднинг «Реал»и финалда Леверкузеннинг «Байер» жамоасини мағлуб этиб, бош совринга эга чиққан эди. «Sports.ru» юлдузли таркибга эга бўлган қироллик клуби вакиллари бугунги кунда қаерда ва нима иш билан машғул эканлиги ҳақида маълумот келтирди.

Умуман олганда ўша мавсумдаги Чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинлари «Реал» учун унчалик қийин кечмаган. Дастлабки гуруҳ ўйинларида «Рома» (Италия), «Локомотив» (Россия) ва «Андерлехт» (Белгия) билан бир гуруҳда баҳс олиб борган жамоа, илк учрашувни «Рома»га қарши Римда ўтказиб, ғалаба қозонган. Иккинчи турдаги ғалаба «Сантяго Бернабеу»да «Локомотив» устидан қозонилди — 4:0. Учинчи ва тўртинчи турларда «Андерлехт»га 6 та тўп киритган мадридликлар кейинги ўйинларда деярли иккинчи таркиб билан ўйнашди.

Навбатдаги гуруҳ ўйинларида ҳам «Реал» катта қаршиликка учрамади. Аввалига Прагага сафар уюштирган мадридликлар Петр Чех, Гюбшман, Ярошик каби юлдузларга эга «Спарта»ни мағлуб этди – 3:2. Иккинчи турда «Панатинаикос», ундан кейин «Спарта» «Бернабеу»да 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Гуруҳда фақатгина «Порту» юлдузли Мадрид суперклубига жиддий қаршилик кўрсатгандек бўлди. Аммо улар ҳам ҳар икки баҳсда кичик ҳисобда мағлуб бўлишди — 0:1 ва 1:2. Афинадаги сўнгги турда бош мураббий Дел Боске, анъанага кўра, захира футболчиларига имконият берди — 2:2.

Плей-оффдаги «Реал» рақиби финалдагидан кучлироқ эди. «Бавария»га қарши 1/4 финалнинг илк ўйинида Жеремининг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олган қаймоқранглилар учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида Эффенберг ва Писарродан зарба қабул қилиб олишди — 1:2.

Фото: «Sports.ru»

Мадриддаги ўйинда Иван Элгера 69-дақиқада ҳисобни очган бўлса, финал ҳуштагига 5 дақиқа қолганидан Гути амалдаги чемпионлар лигаси ғолибларини ўйиндан ташқари ҳолатда қолдиради — 2:0.

Ярим финалнинг дастлабки ўйини «Камп Ноу»да бўлиб ўтди. Ўшанда Зидан ва Макманаманнинг голлари амлада «Барселона»ни кейинги босқичдан мосуво қилган эди. Жавоб ўйинидаги 1:1 ҳисоби каталонияликларни турнир билан хайрлашишга мажбур қилди.

Финалдаги рақиб Леверкузеннинг «Байер» клуби ўша йилнинг май ойида треблга даъвогарлик қилган бўлса, мавсум сўнгига келиб, умуман совринсиз қолишди. Глазгодаги финал баҳсида Раулнинг тезкор голига Лусио аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Танаффуса чиқиб кетишдан олдин Зиданнинг техник жаҳатдан мукаммал зарбаси голга айланди — 2:1. Ўша ҳолатда леверкузенликлар етакчиси Михаэл Баллак француз футболчисига халақит бериши мумкин эди. Аммо, у шедеврни бузишни «хоҳламади». Умуман олганда, ўша куни гарчи мағлуб бўлган бўлса-да, «Байер» футболчилари майдонни қаҳрамонларча бош кўтариб тарк этишди.

Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»
Фото: «Sports.ru»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг