Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2016 йилги олимпиада чемпиони боксдан четлатилди

2016 йилги олимпиада чемпиони боксдан четлатилди

Фото: РИА Новости

2016 йилги олимпия ўйинлари чемпиони, франциялик Тони Йока антидопинг қоидаларини бузганлигини учун бир йилга дисквалификация қилинди.

Маълум бўлишича, боксчи тақиқланган модда истеъмол қилгани учун эмас, балки учта допинг назоратини ўтказиб юборгани учун жазоланган. Миллий антидопинг агентлиги бу муддатни икки йилгача узайтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада у 91 кг вазнда иштирок этиб, финалда британиялик Жозеф Жойсни мағлуб этган ва чемпионликни қўлга киритган.

2017 йил Йока Жэвид Хэй ташкил қилган Hayemaker Ringstar промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаб, профессионал боксга йўл олган эди. Франциялик боксчи учта жанг ўтказиб, барчасини ғолиб чиққан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг