Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда Суперлига клублари 500 миллион, Про-лига клублари эса 40 миллион сўм бадал тўлайди. Бу пуллар нималарга сарфланади?

2018 йилда Суперлига клублари 500 миллион, Про-лига клублари эса 40 миллион сўм бадал тўлайди. Бу пуллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон футбол федерацияси

Фото: ЎФФ Матбуот хизмати

2018 йилги мавсум регламентида Суперлига ва Про-лига клубларидан олинадиган маблағлар аниқ кўрсатиб ўтилган. Жумладан, 2018 йилнинг 1 февралига қадар Суперлига клублари ПФЛга 500 000 000 (беш юз миллион сўм), Про-лига жамоалари эса 40 000 000 (Қирқ миллион сўм) бадал пули тўлашлари керак.

ЎФФ расмий сайти хабарига кўра, ушбу маблағлар биринчи навбатда мусобақаларни ўтказиш, спорт инвентарлари ва зарурий техник воситаларни харид қилиш, клубларнинг турли ёшдаги жамоалари ўртасида Республика биринчиликларини ўтказиш,илмий-методик қўлланмалар нашр этиш, чемпионат учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар, назоратчилар, комиссарлар маошларини тўлашга сарфланади.

«Бадал пуллари миқдорини белгилашда янги мавсумда жамоалар сони қисқаргани, учрашувлар сони эса кўпайгани ҳам инобатга олинган», — дейилади расмий манбада.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг