Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи эълон қилинди

2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи эълон қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш учун овоз бериш жараёни якунига етди, деб хабар бермоқда «ЎФА» матбуот хизмати.

Сўровномада Ўзбекистонда ва хорижда тўп сураётган, фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийларга овоз бериш сўралганди. Юртимиздаги оммавий ахборот воситалари ва мухлислар ушбу овоз бериш жараёнида иштирок этишди. Ҳар бир таҳририят бир овозга эга эканлиги аввалдан белгилаб қўйилганди. Шунингдек, мухлислар томонидан юборилган овозлар ҳам жамланиб, битта овоз сифатида қабул қилинди. 

Қуйида эътиборингизга ким кимга овоз бергани ва сўровнома якунларини эълон қиламиз:

«Olamsport.com» сайти: 

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов
  2. Отабек Шукуров
  3. Элдорбек Суюнов

Энг яхши мураббий

  1. Миржалол Қосимов
  2. Андрей Фёдоров
  3. Бахтиёр Ашурматов

«Championat.asia» сайти: 

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов
  2. Анзур Исмоилов
  3. Марат Бикмаев

Энг яхши мураббий

  1. Миржалол Қосимов
  2. Андрей Фёдоров
  3. Бахтиёр Ашурматов 

«Stadion.uz» сайти

Энг яхши футболчи

  1. Икром Алибоев
  2. Отабек Шукуров
  3. Жавоҳир Сиддиқов

 Энг яхши мураббий

  1. Равшан Ҳайдаров
  2. Андрей Фёдоров
  3. Илҳом Мўминжонов

«Аср футболи» газетаси

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов 
  2. Марат Бикмаев
  3. Азизбек Турғунбоев

Энг яхши мураббий

  1. Равшан Ҳайдаров 
  2. Андрей Фёдоров 
  3. Илҳом Мўминжонов 

«Uzreport TV» телеканали

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов
  2. Отабек Шукуров
  3. Икром Алибоев

Энг яхши мураббий:

  1. Равшан Ҳайдаров
  2. Миржалол Қосимов
  3. Андрей Фёдоров

«Uff.uz» сайти

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов
  2. Виталий Денисов
  3. Отабек Шукуров

Энг яхши мураббий

  1. Равшан Ҳайдаров
  2. Андрей Фёдоров
  3. Миржалол Қосимов

«Ориат Доно» радиоси

Энг яхши футболчи:

  1. Жавоҳир Сиддиқов
  2. Икром Алибоев
  3. Жалолиддин Машарипов

 Энг яхши мураббий:

  1. Равшан Ҳайдаров
  2. Миржалол Қосимов
  3. Илҳом Мўминжонов

 «Футбол Экспресс» газетаси

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов
  2. Марат Бикмаев
  3. Элдор Шомуродов

Энг яхши мураббий

  1. Андрей Фёдоров
  2. Миржалол Қосимов
  3. Бахтиёр Ашурматов

МТРК «Спорт» телеканали

Энг яхши футболчи

  1. Одил Аҳмедов
  2. Марат Бикмаев
  3. Икром Алибоев

Энг яхши мураббий:

  1. Равшан Ҳайдаров
  2. Миржалол Қосимов
  3. Андрей Фёдоров

Мухлислар:

Энг яхши футболчи:

  1. Одил Аҳмедов
  2. Марат Бикмаев
  3. Жавоҳир Сидиқов

Энг яхши мураббий:

  1. Равшан Ҳайдаров
  2. Миржалол Қосимов
  3. Бахтиёр Ашурматов

Сўровнома натижаларига кўра Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубида тўп сураётган миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Уни жами 7 марта 1-ўринга қўйишган. Иккинчи ўринни «Локомотив» аъзоси Марат Бикмаев эгаллаган бўлса, 3-ўрин «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва «Сеул» аъзосига айланган Икром Алибоевларга насиб этди. 

Мураббийлардан эса энг кўп овозни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббий Равшан Ҳайдаров эгаллади. Ҳайдаровни ҳам жами 7 марта 1-ўринга муносиб кўришган. Иккинчи ўрин «Бунёдкор» устози Миржалол Қосимов, 3-ўрин эса «Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоровга насиб этди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг