Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Adidas» махсус кроссовка яратди

«Adidas» махсус кроссовка яратди

Фото: «Nv.ua»

«Adidas Speedfactory» лабораторияси роботлар ёрдамида тикилиб, махсус линияда йиғилган «AM4NYC» номли кроссовкани тақдим этди. Маълумотларга кўра, уни яратишда тез югурадиганларнинг оёқ кийимларига қўйилган датчиклардаги маълумотлардан фойдаланилган, деб хабар беради «NV.ua».

Датчиклардаги маълумотлар таҳлил қилинганидан сўнг, маълум бўлишича, Нью-Йорк аҳолисига юзаси мустаҳкам оёқ кийимлар муҳим ҳисобланаркан. Бундан ташқари «AM4NYC» кроссовкасининг қуйи қисмига кичик планка ўрнатилган бўлиб, у оралиқ пошналарни бирлаштириб туради, югурадиганларга бурилишда оёғини назорат қилиш имконини беради.

Таъкидлаш керакки, бошқа шаҳар аҳолиси учун ишлаб чиқарилган «AM4NYC» кроссовкаларида бошқа материал ва тузилмалардан фойдаланилади.

«Adidas» компаниясининг маълум қилишича, янги кроссовкалар югурувчиларнинг аъло натижаларга эришишига хизмат қилади.

Ушбу кроссовкалар Нью-Йоркдаги «Adidas» дўконларида 200 доллардан сотувга чиқарилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг