Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазири Руслан Давлетов янги лавозимни эгаллади

Адлия вазири Руслан Давлетов янги лавозимни эгаллади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Бугун, 2 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Конференцияда Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти сифатида фаолият олиб борган Дусанов Зоҳид Абдуқаюмович соғлиғи ёмонлашгани сабабли ўз лавозимини тарк этгани маълум қилинди.

Федерация раҳбарлиги лавозимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Давлетов Русланбек Қуролтоевич номзоди таклиф этилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Р.Давлетов Ўзбекистон баскетбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

«Билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ишончни оқлайман. Биринчи вазифамиз, федерация тизимидаги ишни тўғри йўлга қўйиб олишдир. Ташкилот тизимини қайта кўриб, кимнинг қандай имкониятларга эга эканлигини ўрганиб чиқамиз. Баскетболни ривожлантириш учун бизга малакали мутахасисслар керак бўлади. Бу борада қўллаб-қувватлашингизга умид қиламан ва келажакда албатта яхши натижаларни қўлга киритамиз», — деди Р.Давлетов.

Шунингдек, янги раҳбар вилоятларда ҳам баскетболни ривожлантиришга эътибор қаратишини, терма жамоа учун хориждан малакали мураббийлар жалб қилинишини, бугунги кунда энг асосий муаммолардан бири бўлиб турган база масаласи ҳал қилинишига ҳам алоҳида урғу бериб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг