Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкаликни енгиш учун Алпомишга 51 сония кифоя қилди

Америкаликни енгиш учун Алпомишга 51 сония кифоя қилди

Алпомиш (ўнгда) иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Фото: «Xabar.uz»

АҚШда фаолият юритиб келаётган аралаш жанг санъатлари (ММА) устаси ўзбекистонлик Муродбек Чориев (лақаби «Алпомиш») ўзининг навбатдаги иккинчи жангини муддатидан олдин якунлашга эришди, деб хабар берди «Sports.uz».

Миссури штатининг Сент Льюис шаҳридаги «River City Casino & Hotel» аренасида бўлиб ўтган жангда спортчимизга америкалик Антони Оден рақиблик қилди, бироқ мухлислар мазкур беллашувни 51 сония кузатишди холос. Жангни фаол бошлаган Муродбекнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Алпомиш апрель ойида ММАда дебют қилиб, бу турнирни ғалаба билан бошлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг