Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонлик спортчилар жаҳон ва Осиё рекордини ўрнатдилар

Андижонлик спортчилар жаҳон ва Осиё рекордини ўрнатдилар

Фото: «Auz.uz»

Германиянинг Берлин шаҳрида жаҳоннинг энг кучли паралимпиячилари сузиш бўйича ўзаро куч синашдилар. Уларнинг орасида андижонлик спортчилар — «Рио-де-Жанейро-2016» паралимпия ўйинлари чемпиони ва бронза медаллар соҳиби Фирдавс Мусабеков ҳамда Музаффар Турсунхўжаев муносиб иштирок этишди.

Фирдавс 50 ва 200 метрларга брасс усулида сузишда жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади. Шунга қарамай, у кумуш ва бронза медаллар соҳиби бўлди. Музаффар эса Рио-2016 даги каби 2 бронза медални қўлга киритди ва 200 метрга баттерфляй усулида сузишда Осиё рекордини ўрнатди.

— Ҳар икки спортчимиз Берлиндаги натижалари билан Жакартада ўтказиладиган Осиё ўйинларида иштирок этиш учун лицензияларга эга бўлдилар, — дейди сузиш турлари бўйича вилоят ихтисослаштирилган БЎСМ директори Илҳомжон Эргашбоев. — Уларни мусобақаларда юксак натижалар кўрсатишиб, Ўзбекистон терма жамоаси жамғармасига салмоқли улуш келтиришларига ишончимиз комил.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг