Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андрей Абдувалиев Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бошқарувига қайтди

Андрей Абдувалиев Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бошқарувига қайтди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бугун, 22 май куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил қилинди.

МОҚ расмий сайтида ёзилишича, конференцияда федерацияга янги президент ва бош котиб сайланган.

Ўзбекистонда енгил атлетика спортининг ривожига қўшган ҳиссаси, қолаверса соҳадаги тажрибаси ва кўп йиллик меҳнати инобатга олиниб, Андрей Ҳакимович Абдувалиев номзоди федерация президентилига илгари сурилди. Делегатлар бир овоздан А.Абдувалиев номзодини қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Андрей Абдувалиев Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг янги раҳбари этиб сайланди.

Маълумот учун, Андрей Абдувалиев 1966 йилда туғилган. МДҲ бирлашган терма жамоаси сафида 1992 йилги Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритган. 2000-2012-йиллар давомида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг бош котиби лавозимида фаолият олиб борган.

Мамлакат енгил атлетика федерацияси бош котиби сифатида фаолият юритиб келган Камолиддин Нурмуҳаммедов эса лавозимига қайта сайланди. Янги раҳбарият олдига мамлакатимизда спортнинг ушбу турини ривожлантириш, олдинда турган нуфузли мусобқаларда муваффақиятли натижалар қайд этиш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг