Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англия чемпионати. «Челси» «Хаддерсфилд»ни сақлаб қолди, «Тоттенхэм» чемпионлар лигасида ўйнайди

Англия чемпионати. «Челси» «Хаддерсфилд»ни сақлаб қолди, «Тоттенхэм» чемпионлар лигасида ўйнайди

Фото: premierleague.com

Кеча тунда Англия чеспионатининг бир қатор турларида қолдирилган ўйинлар ўтказилди.

«Арсенал» клуби деярли аҳамиятсиз ўйинда «Лестер»га мағлуб бўлди. «Ман Сити» эса «Брайтон»ни мағлуб этиб, очколар сони бўйича премьер лига рекордини ўрнатди. Яъни, Англия чемпионатида шу пайтга қадар бирор жамоа 97 очко қўлга киритмаган эди.

«Тоттенхэм» клуби «Ньюкасл»ни мағлуб этиб, келгуси мавсум учун чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилди. «Челси» билан дуранг ўйнаган «Хаддерсфилд» эса элитада жон сақлаб қоладиган бўлди.

Лестер – Арсенал 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 14 Ихеаначо, 1:1 – 53 Обамеянг, 2:1 – 76, пенальти Варди, 3:1 – 90 Марез.

Манчестер Сити – Брайтон 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 16 Данило, 1:1 – 20 Ульоа, 2:1 – 34 Бернарду Силва, 3:1 – 72 Фернандиньо.

Тоттенхэм – Ньюкасл 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 50 Кейн.

Челси – Хаддерсфилд 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 50 Депуатр, 1:1 – 62 Алонсо.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг