Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Анжи» ўзбекистонлик Вадим Афонин билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди

«Анжи» ўзбекистонлик Вадим Афонин билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди

Вадим Афонин

Фото: «Анжи» расмий сайти

Махачқалъанинг «Анжи» клуби икки футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилганини эълон қилди.

Эътиборлиси, уларнинг бири — ўзбекистонлик Вадим Афонин. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ушбу футболчи билан шартнома айнан нима учун бекор қилингани ҳақида маълумот йўқ.

Шартномаси бекор бўлган яна бир футболчи — ҳужумчи Константин Базелюк.

Айтиш керакки, 31 ёшли Вадим Афонин «Анжи» сафига ўтган йили келиб қўшилган эди. У бунга қадар Россиянинг бошқа бир жамоаси — «Оренбург»да тўп сурган. 

Маълумот учун, 2017/18-йилги мавсумнинг  биринчи ярмида Афонин жамоасига 14 ўйинда ёрдам берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг