Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Антуан, ҳовлиқма!» Дешам ЖЧ-2018 финали танаффусида ўйинчиларига нима деганди? (видео)

«Антуан, ҳовлиқма!» Дешам ЖЧ-2018 финали танаффусида ўйинчиларига нима деганди? (видео)

Скриншот

Ижтимоий тармоқларда ЖЧ-2018 финали танаффусида Франция терма жамоаси кийим алмаштириш хонасидан олинган видео пайдо бўлди.

«Улар ҳужум қиляпти, улар агрессив. Уларнинг ғайратини кўрдиларинг. Оддийроқ ўйнанглар. Агар кимдир ёнингиздами, демак, бошқаси югуряпти. Тўпни ўшанга оширинг. Фақат тезроқ. Мбаппега оширинг. Антуан, қарши ҳужумларда ҳовлиқма. Сен ҳужум қилаётган рақиблар ортида бўлишинг керак. Сен эҳтимолий вариант сифатида туришинг керак.

45 дақиқа! Буёғига нима қилишни яхши биласиз! Бошингизни кўтаринг, ўзингизни эркин қўйинг! Тўпни олдингизми — бўм! Олдинга узатинг!» — деган бош мураббий Дидье Дешам.

«Болалар, эркинроқ. Ҳали кучимиз бор, яхшироқ ўйнаймиз», — дея жамоадошларини руҳлантирган Антуан Гризманн.

Танаффусгача французлар 2:1 ҳисобида хорватлардан устун келишаётганди. Иккинчи тайм ҳам шу «сценарий» бўйича давом этди: французларнинг икки голига хорватлар битта гол билан жавоб бера олишди. Якунда Хорватия терма жамоаси устидан 4:2 ҳисобида ғолиб чиққан Франция терма жамоаси ўз тарихида иккинчи маротаба жаҳон чемпионига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг