Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АПЛ 2018/19: Чемпионатни «МЮ» ва «Лестер» очиб берди

АПЛ 2018/19: Чемпионатни «МЮ» ва «Лестер» очиб берди

Фото: «Daily Express»

Ўйиннинг иккинчи дақиқасида «Лестер» ярим ҳимоячиси Даниэль Амарти «МЮ» ҳужумчиси Алексис Санчеснинг зарбасини қўли билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Андре Марринер меҳмонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини Поль Погба голга айлантирди. Иккинчи гол эса Люк Шоу томонидан 83-дақиқада киритилди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда Жейми Варди мезбонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб ўйинга нуқта қўйди. Якуний ҳисоб — 2:1.

Иккинчи турда «Манчестер Юнайтед» сафарда 19 август санасида «Брайтон энд Хоув Альбион»га қарши ўйнайди, «Лестер» эса 18 август куни ўз уйида «Вулверҳэмптон»ни қабул қилади.

Англия премьер-лигаси. 1-тур. 2018 йил 10 август

«Манчестер Юнайтед» — «Лестер Сити» — 2:1.

Голлар:

1:0 — Погба — 3 (пен), 2:0 — Шоу — 83, 2:1 — Варди — 90+2

Биринчи турнинг қолган ўйинлари:

11 август

«Ньюкасл Юнайтед» — «Тоттенҳэм Ҳотспур»

«Борнмут» — «Кардифф Сити»

«Фулҳэм» — «Кристал Пэлас»

«Ҳаддерсфилд Таун» — «Челси»

«Уотфорд — «Брайтон энд Ҳоув Альбион»

«Вулверҳэмптон» — «Эвертон»

12 август

«Ливерпуль» — «Вест Ҳэм Юнайтед»

«Саутгемптон» — «Бёрнли»

«Арсенал» — «Манчестер Сити».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг