Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арсен Венгер «Арсенал»дан кетишини эълон қилди

Арсен Венгер «Арсенал»дан кетишини эълон қилди

Фото: «Eurosport»

«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз лавозимини тарк этади.

68 ёшли франциялик мутахассис мавсум якунига етгандан сўнг Лондон клубини тарк этишини эълон қилди.

«Клуб билан узоқ муҳокамалардан сўнг чуқур ўйлаб, кетиш вақти келганини ҳис қилдим. Мавсум тугагач, «Арсенал»ни тарк этаман.

Мен ушбу клуб билан узоқ ва эсда қоларли дамларни бошимдан ўтказганимдан мамнунман. Мен жамоани фидойилик ва адолатли бошқардим.

«Арсенал» мухлислари клубнинг қадри ҳақида қайғурадилар. Менинг муҳаббатим ҳамиша «Арсенал» билан», – дейилади Венгернинг баёнотида.

Венгер «Арсенал»да 1996 йилдан буён ишлаб келмоқда. У уч марта Англия чемпиони, 7 бор мамлакат кубогини қўлга киритган. У уч марта АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилган, 4 маротаба эса Еврода йил мураббийи бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг