Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Арсенал» «Тоттенхэм»ни мағлуб этиб АПЛда 4-ўринга кўтарилди

«Арсенал» «Тоттенхэм»ни мағлуб этиб АПЛда 4-ўринга кўтарилди

Фото: «Football.ua»

Бугун, 2 декабрь куни Англия Премьер лигасининг 14-турида «Арсенал» ҳамда «Тоттенхэм» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ўйинда 4:2 ҳисоб билан «Арсенал»нинг қўли баланд келди.

«Арсенал»дан голларни ҳужумчилар Александр Ляказетт ва Пьер Эмерик Обамеянг (2та) ҳамда ҳимоячи Лукас Торрейралар киритди. «Тоттенхэм»дан Эрик Дайер ва Гарри Кейн гол уришга муваффақ бўлди.

Айни дамда «Арсенал» 30 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни, «Тоттенхэм» эса 5-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Арсенал» «Манчестер Юнайтед» билан, «Тоттенхэм» эса «Саутгемптон» билан учрашади. Иккала ўйин ҳам 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

Голлар: 1:0 – 10, пенальти Обамеянг, 1:1 – 30 Дайер, 1:2 – 34, пенальти Кейн, 2:2 – 56 Обамеянг, 3:2 – 74 Ляказетт, 4:2 – 77 Торрейра.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг