Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Атлетларимиз допинг бўлмаган моддалардан фойдаланишни билмайди

Атлетларимиз допинг бўлмаган моддалардан фойдаланишни билмайди

Фото: azathabar.com

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Йиғилишда спортчиларнинг тез тикланиб олишлари учун фармакологик кўмак зарурлиги қайд этилган. Лекин, юртимизда спорт фармакологияси бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, янги дори воситаларини яратиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмаган. Бу соҳада малакали мутахассислар ҳам йўқ. Кўпчилик атлетлар допинг бўлмаган қандай моддалардан фойдаланиш мумкинлигини билмайди.

Спорт федерацияларининг бирортасида ҳам терма жамоа аъзоларининг мусобақага тайёргарлиги ва тикланиш жараёнини мониторинг қилиш бўйича комплекс лаборатория мавжуд эмас.

Шулардан келиб чиқиб, тегишли вазирликларга спорт фармакологиясини ривожлантириш, спорт федерацияларида илмий-комплекс лабораториялар ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг