Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир, Бобоусмон ва Дилшодбек финалга чиқди. Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонликка ютқазиб қўйди

Баҳодир, Бобоусмон ва Дилшодбек финалга чиқди. Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонликка ютқазиб қўйди

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа-2021 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Кеча, 26 февраль куни ўзбекистонлик боксчилар ўз жангларини ўтказди.

Баҳодир Жалолов, Бобоусмон Ботуров ва Дилшодбек Рўзметов ярим финал баҳсларида рақибларини мағлуб этишиб, финалга йўлланма олишди.

Шаҳобиддин Зоиров эса ҳиндистонлик боксчига ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди. Шунингдек, Асадхўжа Мўйдинхўжаев жароҳат туфайли ярим финал жангида қатнаша олмади.

  • -69 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Анна Лисенко (Украина) 1:4
  • -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Дипак Кумар (Ҳиндистон) 1:4
  • -63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Александру Парашив (Молдова). Мўйдинхўжаев жароҳат сабаб жангда иштирок этмади.
  • -69 кг: Бобоусмон Ботуров — Бора Навин (Ҳиндистон) 5:0
  • -81 кг: Дилшодбек Рўзметов — Максим Коц (Украина) 5:0
  • +91 кг: Баҳодир Жалолов — Гурген Ованисян (Арманистон) 4:1
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг