Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Баҳодир Жалолов профрингдаги дебют жангида рақибини нокаутга учратди

Баҳодир Жалолов профрингдаги дебют жангида рақибини нокаутга учратди

Фото: «DiBella Entertainment»

Бугун, 6 май тонгида Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги илк жангини ўтказиши ҳақида хабар қилгандик.

АҚШда «Foxwoods Resort Casino» аренасида ўтган жангда Жалолов дебют жангида мексикалик боксчи Уго Трухильога қарши рингга кўтарилди. Бўй жиҳатдан сезиларли устунликка эга бўлган Жалолов рақибини ўзига яқинлаштирмади ва узоқ масофадан берган кучли зарбалари билан учинчи раундда нокаутга учратди.

Шу тарзда, Баҳодир профрингдаги дебютини мувваффақиятли бошлади. Мексикалик боксчи эса ўзининг илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Бунгача у бешта жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасида ғалаба қозонган (иккитаси нокаут) ва битта дуранг қайд этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг