Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов ўрнини эгаллайдиган боксчи номи маълум бўлди

Баҳодир Жалолов ўрнини эгаллайдиган боксчи номи маълум бўлди

Бокс бўйича ЖЧга борадиган спортчиларимиз номи маълум бўлди. Таркибда янгилар бор.

Шу йилнинг 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида навбатдаги Жаҳон чемпионати ўтказилади.

Бугун пойтахтимизда мазкур Жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоамиз аъзолари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ушбу Жаҳон чемпионатида тарихда илк маротаба совриндор боксчилар учун пул мукофотлари ҳам берилади. Чемпионатда олтин медални қўлга киритган боксчи 100 минг, кумуш медал эгаси 50 минг ҳамда бронза медали соҳиби 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга чиқишади. Шунингдек, Сербиядаги мусобақалар ҳаваскорлар бокси тарихида илк маротаба 13та вазн тоифасида ташкил этилади ва Ўзбекистон терма жамоаси унда тўлиқ таркиб билан иштирок этиши режалаштирилган.

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича:

-48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов
-60 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Мужибулло Турсунов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Шаҳрам Ғиёсов
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-80 кг: Одилжон Аслонов
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Мадиёр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Муллажонов.

Бош мураббий: Марат Қурбонов
Катта мураббий: Раҳматжон Рўзиохунов

Ҳаваскор боксда Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлигига сазовор бўлган Баҳодир Жалолов энди бор эътиборини профессионал боксга қаратишини маълум қилганди. Энди терма жамоа таркибида оғир вазнда унинг ўрнини 22 ёшли Лазизбек Муллажонов эгаллайди. Лазизбек яқинда бўлиб ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чемпион бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг