Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» 2014 йилдан буён илк бор Испания Кубоги финалида ютқазди (видео)

«Барселона» 2014 йилдан буён илк бор Испания Кубоги финалида ютқазди (видео)

Фото: «Твиттер»

25 май куни Испания Кубогининг финал учрашуви ўтказилди. Севильядаги «Бенито Вилямарин» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Каталониянинг «Барселона» клуби «Валенсия» билан кураш олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида қарши ҳужумдан унумли фойдаланган «кўршапалаклар» Кевин Гамейро ва Родригонинг голлари ҳисобига олдинга ўтиб олди.

Эрнесто Валверде иккинчи тайм бошиданоқ икки футболчисини алмаштирди. Бу каталонияликлар ўйинига таъсир қилди ва жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирди. Аммо бир нечта вазиятда уларга омад кулиб боқмади. Фақатгина учрашувнинг 73-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни қисқартиришга эришди. Бу аргентиналик футболчининг Испания Кубогидаги кетма-кет олтинчи финалдаги голи бўлди ва у ўзига хос рекорд ўрнатди.

Бу рекорд Мессини хурсанд қилмагани аниқ, чунки қолган дақиқаларда унинг жамоаси гол ура олмади ва мағлубиятга учради.

Шу тариқа «Барселона» 2014 йилдан буён илк бор Испания Кубоги финалини бой берди.

«Валенсия» мураббийи Марселино эса мураббийлик фаолиятидаги биринчи совринини ютди ва илк «Барселона»ни мағлуб этди.

Испания Кубоги. Финал

«Барселона»—«Валенсия» 1:2

Голлар: 0:1 — 21 Гамейро, 0:2 — 33 Родриго, 1:2 — 73 Месси

«Барселона»: Силлессен, Лангле, Пике, Алба, Сержи Роберто, Коутиньо, Бускетс, Артур (Видаль, 46), Ракитич (Аленя, 76), Нельсон Семеду (Малком, 46), Месси

«Валенсия»: Доменек, Габриэль, Гарай, Гайя, Солер, Васс, Коклен, Парехо (Кондогбиа, 65), Гедеш, Родриго (Диакаби, 88), Гамейро (Пиччини, 72)

Огоҳлантиришлар: Гайя (53), Бускетс (61), Кондогбиа (70), Видаль (89)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг