Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» 38 йиллик рекордни такрорлади

«Барселона» 38 йиллик рекордни такрорлади

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания чемпионатининг 31-турида Мессининг учта голи эвазига «Леганес»ни мағлуб этди (3:1).

Ушбу ғалаба билан Каталония клуби Испания чемпионатидаги мағлубиятсиз серия бўйича рекордни такрорлади. «Барселона» кетма-кет 38та ўйиндан буён (7та ўтган мавсум, 31та бу мавсум) ютқазмаяпти.

Фото: twitter.com/FCBarcelona_es

1979-1980 йилги мавсумда «Реал Сосьедад» 38та ўйинда мағлубият нималигини билмай, рекорд қайд этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг