Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» - «Челси» ўйинига доир танлов эълон қилинди

«Барселона» - «Челси» ўйинига доир танлов эълон қилинди

Фото: «Eurosport»

«Фейсбук»даги «Maslahat.uz» гуруҳида Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Барселона» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашувга бағишланган танлов ташкил этилди.

Танлов шартига кўра, ғолиб бўлиш учун ўйиннинг якуний натижаси ва гол муаллифларини (пенальтилар сериясидан ташқари) тахмин қилиш кифоя.

Танлов шартлари ва совринлари мазкур гуруҳдаги танлов эълонида батафсил келтирилган. Футбол мухлислари 14 март соат 20.00 га қадар тахмин этишлари мумкин. 

Ушбу жамоалар ўртасидаги Лондонда бўлиб ўтган биринчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг