Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» Филипе Коутиньо билан 5,5 йиллик шартнома имзолади

«Барселона» Филипе Коутиньо билан 5,5 йиллик шартнома имзолади

Фото: «Digisport.ro»

«Барселона» Филипе Коутиньонинг трансферини эълон қилди. Бу ҳақда футбол клубининг расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, «Барселона» ва «Ливерпул» футболчи трансфери бўйича келишувга эришган.  каталонияликлар билан 5,5 йиллик шартнома имзолади. Унинг товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланди.

«Барселона» Коутиньонинг тақдимотини 8 январ — душанба куни ўтказиши кутилмоқда. 25 ёшли бразилиялик футболчи «Барселона»нинг эртанги «Леванте» жамоасига қарши ўйинини томоша қилиши мумкин бўлади.

Молиявий томонларига келсак, трансфер қиймати 120 миллион евро ва яна 40 миллион евро бонуслар сифатида ташкил этади. 

1992 йилнинг 12 июнида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида туғилган Филипе Коутиньо сайёрамизнинг айни вақтдаги энг истеъдодли яримҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

«Stadion.uz»нинг хабар беришича, «Bleacher Report» нашри «Барселона» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари ўртасида футболчи учун кечган баҳсда каталонияликларнинг қўли баланд келганини карикатурада акс ээтиришгаям улгурган.

Фото: «Stadion.uz»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг