Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» ҳужумчиси «Ювентус»га ўтмоқда

«Барселона» ҳужумчиси «Ювентус»га ўтмоқда

Фото: «barca.ru»

«Барселона» клуби ҳужумчиси Пабло Морено учун курашда «Ювентус» рақибларидан устун келган. «Tuttosport» нашри хабар беришича, 16 ёшли ҳужумчи Италия чемпиони сафига бориб қўшилади.

Трансфер суммаси 3 миллион еврони ташкил этган. Ёш иқтидор эгасини «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишга уринган, каталонияликларнинг ўзлари эса футболчи билан профессионал шартнома имзолашга улгурмаган.

Пабло Морено дунёнинг энг иқтидорли ҳужумчиларидан бири саналади. У  «Барселона» ёшлар жамоасида 200дан ортиқ гол урган. Мавсумларнинг бирида 30 ўйинда 70та гол киритишга эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг