Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона» Маскеранонинг кетишини эълон қилди

«Барселона» Маскеранонинг кетишини эълон қилди

Хавьер Маскерано

Фото: Readfootball

Ҳимоячи Хавьер Маскерано «Барселона»ни тарк этади.

Каталония клуби эртага футболчи билан хайрлашув маросими ўтказилишини расман эълон қилди. Тадбирда клуб президенти Жозеп Бартомеу ҳам иштирок этади.

Маскерано «Барселона»да етти ярим мавсум ўйнади. У 2010 йилда «Ливерпул»дан келганди.

Футболчи жамоа сафида 18 та расмий соврин ютиб олди. Улар орасида икки Чемпионлар лигаси ва 4 Испания чемпионлиги ҳам бор. У жами бўлиб 334 ўйинда майдонга тушди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг