Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» Рэшфордга кўз тикмоқда

«Барселона» Рэшфордга кўз тикмоқда

Фото: «Футбол 24»

«Барселона» клуби жамоада Луис Суареснинг ўрнини боса оладиган номзодни қидиришда давом этмоқда.

Каталонияликлар «Айнтрахт»дан Лука Йович ва «Атлетико»дан Антуан Гризманнга қизиқиш билдирмоқда.  

«Барселона»нинг рўйхатида, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳам бор, деб хабар бермоқда «Mundo Deportivo».

Клуб раҳбарлари 21 ёшли англиялик футболчининг техник имкониятларини юқори баҳолайди ва унинг исталган топ-клубда ўйнаб кета олади деб ҳисоблайди.

«Барселона» Рэшфорднинг амалдаги шартномаси билан қизиқиб кўрган. Унинг «МЮ» билан 2020 йилгача келишуви бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг