Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» – «Валенсия». Ла Лиганинг янги рекорди ўрнатилди

«Барселона» – «Валенсия». Ла Лиганинг янги рекорди ўрнатилди

Фото: «Laliga.es»

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди. Учрашув каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда Луис Суарес ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда ҳимоячи Самуэль Умтити фарқни йириклаштирди.

Сўнгги дақиқаларда ҳакам «Валенсия» фойдасига пенальти белгилади. 11 метрлик жаримадан Даниэль Парехо унумли фойлаланди.

Бу ғалабадан сўнг «Барселона»нинг Ла Лига доирасида мағлубиятсиз ўйинлари сони 39тага (ўтган мавсумнинг сўнгги 7 учрашувида ҳам мағлуб бўлмаган) етди ва Испания чемпионатининг янги рекордини ўрнатди. Шу тариқа 38 йил аввал 38 мағлубиятсиз ўйиндан иборат «Реал Сосьедад»нинг рекорди тарихда қолди.

Каталонияликлар очколари сонини 82тага етказиб, турнирда яққол пешқадамлик қилмоқда.

Ла-Лига, 32-тур.

«Барселона» – «Валенсия» 2:1.

Голлар: Суарес (15), Умтити (51) – Парехо (87, пенальти).

«Барселона»: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Паулиньо, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 90), Иньеста (Денис Суарес, 84), Бускетс, Коутиньо (Дембеле, 79), Месси, Суарес.

«Валенсия»: Нето, Гарай, Гайя, Рубен Везу, Габриэл, Солер, Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш (Перейра, 69), Санти Мина (Вьетто, 71), Родриго (Заза, 80).

Огоҳлантиришлар: Пике (7), Кондогбиа (12), Габриэл (75), Дембеле (86).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг