Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бавария» финалга чиқди

«Бавария» финалга чиқди

Фото: «Google.com»

Европа Чемпионлар Лигасида яримфинал ўйинида «Лион»ни 3:0 ҳисобида енгган «Бавария» финалга йўл олди.

Биринчи бўлимда Серж Гнабри томонидан киритилган голлар ва Левандовскийнинг ўйин охирларида урган битта голи «немис машинаси»га ғалаба келтирди.

Лион – Бавария 0:3

Голлар: Гнабри (18, 33), Левандовский (88).

Лион: Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Марсал (Шерки, 73), Дюбуа (Тете, 67), Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 46), Какре, Ауар, Корне, Депай (Дембеле, 58), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).

Бавария: Нойер, Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Киммих, Алькантара (Толиссо, 82), Дэвис, Горетцка (Павар, 82), Перишич (Коман, 63), Гнабри (Коутиньо, 75), Левандовский, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Марсело (35), Марсал (42).

Энди «Бавария» финалда «ПСЖ»га қарши ўйнайди. Финал баҳси 23 август куни Лиссабонда ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг