Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бавария» янги бош мураббий номини эълон қилди

«Бавария» янги бош мураббий номини эълон қилди

Фото: «Eurosport»

«Бавария» клубида бош мураббий ўзгаради.

2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб мюнхенликларни «Айнтрахт» клубининг янги бош мураббийи Нико Ковач бошқаради. Бу ҳақда клуб спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич клуб телеканали эфирида маълум қилган.

«Бавария» хорватиялик мураббий билан уч йиллик келишувга эришган.

Аввалроқ «Бавария» Ковачни қўйиб юборишлари учун «Айнтрахт»га 2,2 миллион евро тўлагани ҳақида хабарлар чиққан эди.

2016/17 йилги мавсумда «Айнтрахт» Ковач қўл остида Германия чемпионатида 11-ўринни эгаллаган, ҳозирда эса 46 очко жамғарган ҳолда бешинчи поғонада бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг