Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бекорчи» Неймарнинг 500 кишилик маросими

«Бекорчи» Неймарнинг 500 кишилик маросими

Фото: «Спорт-Экспресс»

Неймар ҳозир жароҳатини даволатиш билан банд, чимга чиқолмайди, гол уриб нишонлай олмайди. Аммо бу у хурсандчилик қила олмайди дегани эмас. Ахир у бразилиялик, ахир у Парижда яшаяпти!

Хуллас, дарвозабон Буффон таъбири билан айтганда, уёқда «ПСЖ Неймарсиз жар ёқасида турган» бир пайтда, буёқда бразилиялик футболчи катта-катта давралар уюштириб кўнглини хушлаш билан овора.

«AS» хабарига кўра, бразилиялик футбол юлдузи уюштирган бу сафарги маросимга оила аъзолари, яқин дўстлари, жамоадошлари, таниқли сёрфер Габриэль Медина, қўшиқчи Уэсли Садафао ва бошқалар — 500 тача одам келибди...

Неймар жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлишига 10 ҳафта кетаркан. Албатта, шундаям ҳакимларнинг (ҳакамларга адаштирманг) айтганига қулоқ тутса. Турган гапки, «500 кишилик маросим» шифокорларнинг тавсиясида кўзда тутилмаган, бироқ бу байрамга ҳеч нарса халақит бера олмайди. Ахир у бразилиялик, ахир у Парижда яшаяпти! Бугун (5 февраль) туғилган кунини, 27 ёшини қарши олди.

Дарвоқе, бу мавсумда Неймар 23 маротаба майдонга тушиб, 20 марта тўпни рақиблар дарвозасига жойлаб, 10 та голга ҳамшерик бўлибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг