Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бектемир Мелиқўзиев дебют жангида аргентиналик рақибини нокаутга учратди

Бектемир Мелиқўзиев дебют жангида аргентиналик рақибини нокаутга учратди

Фото:«Tribuna.uz»

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (1-0, 1 КО) дебют жангини ўтказди.

Лос-Анжелесда профессионал боксдаги илк жангида шу вақтга қадар профессионал рингда 46 жанг ўтказган аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши рингга кўтарилди.

6 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ профи-боксдаги фаолиятини «безори» (Буллй) лақаби билан бошлаган ўзбекистонлик спортчи томонидан берилган дастлабки кучли зарба Риосни ерга қулатди ва ҳакам соф нокаут қайд этди.

Қайд этиш лозим, аргентиналик боксчи узоқ вақт ўзига кела олмай ўрнида тура олмади. Шундай қилиб Мелиқўзиев ўзининг дебют жангида ғалаба қозонди.

Бектемир Мелиқўзиев шу йилнинг апрелидан буён Америкада «Мир бокса» промоутерлик клуби таркибида машғулотларда иштирок этиб келмоқда. Унинг мураббийлари Жоел Диас ва Антонио Диас ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг