Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Битта вергулни деб Норвегия Олимпия терма жамоаси 15 минг дона тухум олди

Битта вергулни деб Норвегия Олимпия терма жамоаси 15 минг дона тухум олди

Фото: «NRK Norge»

Пхёнчханда Норвегия олимпиячиларига хизмат кўрсатаётган ошпазлар янглишиб 15 мингта тухумга буюртма бериб юборишди. Англашилмовчилик «Google Translate» онлайн-таржимонини деб бўлди — у буюртма матнидаги битта вергулни олиб ташлаган, натижада ошпазлар мўлжалдагидан 10 баравар кўп тухум олишган, дея хабар беради «NRK Norge».

Хизматчилардан бирининг айтишича, тухумларни келтиришганида ошпазлар ҳам ҳайрон қолишди — буларни тушириб олишга анча кўп вақт кетди. «Ортиқча» 13,5 мингта тухумни қайтаришга муваффақ бўлинди. Қолганини эса Олимпия ўйинлари давомида спортчиларга пишириб беришади. Норвегияликларнинг таомномасидан қуймоқ, қайнатилган ва қовурилган тухумлар, тухумли қоқланган лосось ўрин олган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг