Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Биз бирга ёзган китоб ниҳоясига етмоқда». Буффоннинг хайрлашув мактуби

«Биз бирга ёзган китоб ниҳоясига етмоқда». Буффоннинг хайрлашув мактуби

«Ювентус» афсонаси Буффон мухлисларга хайрлашув мактубини ёзди. У бугун жамоани расман тарк этади.

«6111 кун.

6111 ҳақиқий эҳтиросга тўла дақиқа. Қувонч, кўз ёш, мағлубият ва ғалаба.

Раҳмат. Барчангизга раҳмат. Барчангиз оқ-қора либосдаги ҳаётимнинг ҳар лаҳзаси мазмунли ўтишига ёрдам бердингиз. Бу ранглар гўёки танамнинг иккинчи рангига айланди. Мен уни доимо меҳр билан, фахр билан кўтариб юрдим ва эъзозладим. Эътибор билан парваришладим ва бор эҳтиросим билан ҳимоя қилдим.

Эртага йўл тамом бўлади. Биз биргаликда ёзган китоб ниҳоясига етади. Қалбим ҳиссиётга тўла, улар сон-саноқсиз.

Энди эса янги йўл бошланаётгани муқаррар. Янги китоб. У бошланиши керак. Ҳар қандай футболчидан муҳим «Ювентус» учун ҳам. Унинг китобида муҳим саҳифалар ҳамиша, менинг назаримда, абадий ёзилаверади. Чунки «Ювентус» – ноёб, такрорланмас ва сеҳрли ДНК. «Ювентус» – бу оила, менинг оилам. Мен уни севишдан, унга миннатдорчилик билдиришдан ва уни ўз оилам деб аташдан ҳеч қачон тўхтамайман. У менга жуда кўп нарса берди. Мен унга бергандан кўра анча кўп.

Янги йўл бошланаётгани муқаррар. Янги китоб. У бошланиши керак. Мен келажакка бошқа кўз билан боқишни ўрганаман. Ҳаёт менга таклиф этадиган, мени «ўйиндан ташқарида» ҳис этишни истамайдиган янги чорловларни табиий қўрқув билан қабул қиламан. Чунки кўплаб жангларда қон кечган, мағлубият ва ғалабаларни бошдан кечирган ҳар бир инсон янги кураш олдингисидан фарқ қилишини, буниси қийинроқ бўлишини яхши билади.

Бу стадионга бирини марта велосипедда келганман. Ўшанда жуда ёш эдим. Эртага эса пиёда кетмоқчиман. Айрилиқ, видолашув ва чексиз ҳаяжонни яна бир бор ҳис этиш учун. Мен ҳамиша ўз уйим деб атайдиган жойдан узоқ бўла олмаслигимни тушуниш учун. Мен учун ҳамиша ака ва ука бўлиб қоладиган жамоадошларим, дўстларим билан хайрлашиш учун».

Бугун Буффон «Ювентус» таркибидаги энг сўнгги ўйинини ўтказади. «Ювентус» футболчилари «Верона»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг