Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бокс. ЖЧда илк йўқотиш, Элнур мағлуб бўлди. Бугун яна 3 та жанг бўлади

Бокс. ЖЧда илк йўқотиш, Элнур мағлуб бўлди. Бугун яна 3 та жанг бўлади

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги ХХ жаҳон чемпионатида кеча уч нафар спортчимиз рингга кўтарилди.

Шаҳобиддин Зоиров бошлаган ғалабали юришни -75 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Фанат Қаҳрамонов ҳам муваффақиятли давом эттирди. У жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида австралиялик Адриан Каммаранога қарши рингга чиқди ва қийин кечган баҳсни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Шу тариқа Қаҳрамонов ҳам нимчорак финалга йўл олди.

Афсуски -63 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Элнур Абдураимов ушбу босқичдаёқ жаҳон чемпионати билан хайрлашишга мажбур бўлди. Мусобақадаги иккинчи жангини америкалик Девис Кейшовнга қарши ўтказган Абдураимов рақибининг қаршилигини енга олмади.

Шундай қилиб энди жаҳон чемпионатида етти нафар боксчимиз ўз юришини давом эттиради.

Бугун бўлиб ўтадиган саралаш босқичи доирасида яна 3 нафар вакилимиз рингга кўтарилади.

Дилшодбек Рўзметов иккинчи жангида Конго вакили Пита Петер билан ҳисоб-китоб қилса, Миразиз Мирзаҳалилов ҳамда Санжар Турсунов ўзининг мусобақадаги дастлабки жангини бразилиялик рақибларига қарши ўтказишади. Батафсил:

-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Дуглас де Андраде (Бразилия) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 16:00)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Пита Кабежи Петер (Конго) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 20:00)
-91 кг: Санжар Турсунов – Абнер Тейшейра (Бразилия) (Б ринг, тахминий бошланиш вақти – 21:50)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг