Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксчиларимиз дунё эътиборини яна ўзларига қаратишди

Боксчиларимиз дунё эътиборини яна ўзларига қаратишди

БААнинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионатида 11 боксчимиз финалгача етиб борган эди.

11 финалчидан 8 нафари Осиё чемпионатини олтин медаль билан тугатдилар. Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронза, жами 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олишди.

Олтин медаль:

  • - 48 кг: Сабина Бобоқулова
  • - 50 кг: Феруза Казакова
  • - 52 кг: Нигина Ўктамова
  • - 63 кг: Азизбек Тожиев
  • - 70 кг: Логин Петров
  • - 75 кг: Нусратбек Тоҳиров
  • + 80 кг: Жаҳонгир Зокиров
  • - 63 кг: Азиза Зокирова

Кумуш медаль:

  • - 57 кг: Билолбек Ихволов
  • - 60 кг: Бекзод Бекмуродов
  • - 60 кг: Моҳира Аҳмедова

Бронза медаль:

  • - 46 кг: Иқболжон Қудратов
  • - 48 кг: Асрорбек Шаҳобиддинов
  • - 50 кг: Анвар Болтабоев
  • - 52 кг: Ғофуржон Тоҳиров
  • - 54 кг: Жаҳонмурод Имомалиев
  • - 66 кг: Алохон Абдуллаев
  • - 46 кг: Моҳларойим Савриддинова
  • - 54 кг: Руҳшона Ўктамова
  • - 70 кг: Шаҳноза Эргашева

Терма жамоамиз вакиллари эртага соат 16:15 да юртимизга етиб келишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг