Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боксчиларимиз Россия, АҚШ, Ҳиндистондан ортда қолди

Боксчиларимиз Россия, АҚШ, Ҳиндистондан ортда қолди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича «Странджа» 70-халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 42 та мамлакатидан 350 нафарга яқин боксчи иштирок этди. Шунингдек, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам турнирда совринли ўринлар учун кураш олиб бордилар, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз аъзолари 5 та медалга сазовор бўлдилар.

Олтин:

-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

Кумуш:

-52 кг: Худойназар Файзов

-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов

Бронза:

-60 кг: Шунқор Абдурасулов.

Боксчиларимиз турнирда медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллашди. Бу борада Россия (5 та олтин, 4 та бронза), АҚШ (2 та олтин, 1 та кумуш, 5 бронза) ва Ҳиндистон (3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) терма жамоалари кучли учликни ташкил этиб беришди. Мезбон Болгария терма жамоаси эса (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) тўртинчи поғонадан жой олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг