Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиялик паҳлавонлар Халк ва Конан: улкан мушакларнинг сири нимада?

Бразилиялик паҳлавонлар Халк ва Конан: улкан мушакларнинг сири нимада?

Фото:bigpicture.ru

Тиниб-тинчимаган спортчилар нималарни ўйлаб топишмайди-я? Мана бу икки бразилиялик спортчи мушакларини шишириш учун ҳайвонларга ишлатиладиган хавфли препаратдан фойдаланишади.

49 ёшли Тони «Халк» Жералдо ва 50 ёшли Алваро «Конан» Перейра ўсмирлик пайтидан турли стероидларини қабул қилади. Рио-де-Жанейролик биродарлар мушакларининг ҳажми каттариши учун нималар қилишмаган дейсиз?! Турли инъекциялар билан бир қаторда тренажёр залида соатлаб қилинган машқлар ва қатъий овқатланиш тартиби уларни шу даражага олиб чиққан.

Фото:bigpicture.ru

Жералдо ҳар уч соатда овқатланади. Унинг таомномаси тухум, батат ва гўштдан иборат. Перейра эса кунига тўрт маҳал овқатни канда қилмайди. Машғулотлардан олдин полвонлар албатта 12 та банан ва 6 та тухумни паққос туширишлар лозим.

Перейра 15 ёшидан буён қўл ва оёқ мушаклари учун «Potenay B12» препаратидан фойдаланади. Ветеринар мақсадларда фойдаланиладиган мазкур препарат Бразилияда мушакларни катта қилишни хоҳловчилар орасида жуда машҳур. Жералдо эса, Алваронинг мушакларига ҳавас қилиб, машғулотларни бошлаган. Ака-укалар инъекцияларни қабул қилгунга қадар ўзларини жуда озғин ҳис қилишар эди. Жералдо ўсмирлик пайтида 49 килограм, Перейра 70 килограм тош босар эди.

«Ўшанда биз инъекцияларга боғланиб қолган эдик, ҳозир эса ундай эмас. Барчаси назоратда. Яқинларим доимий равишда мени нотўғри йўналишга кетиб қолмаслигимга чақиради. Мен ҳам укамга эҳтиёт бўлиш кераклигини уқтираман», — дейди Перейра.

Ака-укалар ҳафтада икки марта инъекция қилишади. Ҳозир Жералдонинг қўл мушаклари 71 сантиметр, укасиники — 63. Уларнинг кумири Арнолд Шварценеггерлиги ҳеч кимни ҳайратлантирмаса керак. Яқинда шифокор спортчиларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши ва тери ҳам ортиқ кенгаймаслигини айтиб, инъекциядан кўп ҳам фойдаланмасикни тавсия қилди.

Фото:bigpicture.ru

Перейранинг турмуш ўртоғи турли препаратлардан фойдаланишига қарши эмас. Чунки ўзи ҳам спорт билан шуғулланади. Жералдонинг хотинига эса эрининг тақиқланган инъекцияларни қабул қилиши ёқмайди. У эри касалланиб қолишидан доим хавотирда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг